Тошкентлик блогер: ДХХга чақиртирилишим тармоққа қўйган постим билан боғлиқ

6 Просмотры
Издатель
Тошкентлик блогер Миразиз Бозоров Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) терговчиси 27 июлда имзолаган чақирув қоғози билан ўша кун, соат га терговга чақиртирилди.

Блогернинг Озодликка айтишича, ДХХга чақиртирилиши, унинг Халқаро валюта жамғармаси ва Осиё тараққиёт банки раҳбариятига Ўзбекистонга ажратилаётган кредитларни, улардан фойдаланиш устидан назоратни таъминламай туриб, бермаслик сўралган пости ортидан юз берган.

ДХХ нинг Чақирув қоғозида кўрсатилган телефон рақамига Озодлик қилган қўнғироқларга ҳеч ким жавоб бермади.

Кейинги кунларда Ўзбекистонда блогерлар ва журналистларга босимлар кучайиб бораётгани кузатилмоқда. Баъзи ҳолатларга Бош прокуратура ҳам эътибор қаратди.

- Постни мен жума куни эълон қилдим ва душанба куни (27 июль) эрталаб менга қўнғироқ қилиб, ДХХ га чақиришди. Мен расмий чақирув жўнатишларини сўрадим. Кундуз соат да топшириб кетишибди онамга чақирувни. Унда ярим соатдан кейин, яъни соат да ДХХ да бўлишим кераклиги ёзилган, - деди Озодликка Миразиз Бозоров.

Шундан сўнг блогер чақирув қоғозида қайд этилган телефонга ҳамда ўша куни эрталаб қўнғироқ келган телефонга қўнғироқ қилишга уринган, бироқ боғланолмаган.

Эртаси, 28 июлда блогер адвокати билан эрталаб соат да ДХХ га боради. Бинонинг кираверишидаги “қоровулхонада” бир соатча кутишади. Сўнг ўша ерда турган қуролли мулозим терговчи блогер билан адвокатсиз гаплашмоқчи эканлигини айтади. Бу гапга блогер Миразиз Бозоров кўнмайди. Шундан сўнг у ва адвокатнинг тана ҳароратини ўлчашади. Блогернинг ҳарорати 35,7, адвокатники чиқади.
Категория
Советские комедии
Комментариев нет.